Yuklanmoqda...

“Ўзаэронавигация” Маркази Наманган, Андижон ва Фарғона ҳудудий бўлинмалари Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш учун танлов эълон килади

Локомотивная кўчаси, 13 уй Сменный график

Ish tavsifi

Жорий йилнинг 11-март куни “Ўзаэронавигация” Маркази дирекциясида таълим муассасалари битирувчиларини қуйидаги ҳудудий бўлинмаларга ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш мақсадида танлов ўтказилади: Наманган-2 вакант иш ўрни; Андижон-2 вакант иш ўрни; Фарғона-2 вакант иш ўрни.

Malaka talablari

Номзодларга бўлган талаблар:

• 21 ёшдан кичик бўлмаслиги;

• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

• жисмонан соғлом ва конструктив фикрлай оладиган;

• ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши;

•“Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” кундузги йўналиши бўйича таълим дипломи бўлиши;

• ИКАО шкаласи бўйича 4-(ёки ундан юкори) даражада инглиз тилини билиш сертификати бўлиши.

 

Изоҳ: Хорижий олий билим юртини тугатганлиги тўғрисида диплом тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда хорижий дипломни нострификация қилиш жараёнидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек, унинг ижобий жавоби билан тақдим этилиши керак.

 

Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун номзод (https://hr.uzaeronavigation.com/) веб-сайтига кириб, керакли иш ўрнини танлаб, анкетани тўлдириб, телефон рақамини кўрсатиб, кайси худудий бўлинмада меҳнат фаолиятини юритишини кўрсатиб, қуйидаги ҳужжатларни юклаши керак:

- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID карта);

- Билим юртини тугатганлиги тўғрисидаги Диплом баҳолаш варақаси билан (кундузги йўналиши бўйича);

- Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери мутахаассислиги учун, ИКАО шкаласи бўйича инглиз тили 4-чи даража ва ундан юқори сертификати;

 

Танлов босқичма-босқич амалга оширилади:

- номзодларни рўйхатга олиш

- брифинг ўтказилиши

- назарий билим ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини текшириш;

- диспетчерлик тренажорида (симулятор) амалий кўникмаларни синаб кўриш.

 

Сайтдаги шаклни 10.03.2026 йилгача тўлдирмаган шахслар 11.03.2026 йилда ўтказиладиган танловга қўйилмайди.

Ishga ariza topshirish

Quyidagi shaklni to'ldiring, rezyumeingizni (pdf, rar, zip, doc shaklda) yuklashni unutmang.

Ish haqida umumiy

E'lon qilingan sana: 24-Fevral, 2026-yil 18:40

Tajribasi: None

Bandlik turi: Сменный график

Yosh chegarasi: None

Manzil: Локомотивная кўчаси, 13 уй

Tugash muddati: 11-Mart, 2026-yil

HHTe bo'yicha Boshqarma