Жорий йилнинг 12-ноябр куни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК дирекциясида таълим муассасалари битирувчиларини Зомин, Тошкент-Шимолий аэродромларига парвозлар маълумот хизмати диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш мақсадида танлов ўтказилади.
Номзодларга бўлган талаблар:
• 18 ёшдан кичик болмаслиги;
• жисмонан соғлом ва конструктив фикрлай оладиган
• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
• ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши;
•“Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” кундузги йўналиши бўйича таълим дипломи бўлиши;
• ИКАО шкаласи бўйича 3-даражада инглиз тилини билиш сертификати бўлиши.
Изоҳ: Хорижий олий билим юртини тугатганлиги тўғрисида диплом тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда хорижий дипломни нострификация қилиш жараёнидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек, унинг ижобий жавоби билан тақдим этилиши керак.
Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун номзод (https://hr.uzaeronavigation.com/) веб-сайтга кириб, иш ўрнини танлаб, анкетани тўлдириши ва қуйидаги ҳужжатларни юклаши керак:
- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
- Билим юртини тугатганлиги тўғрисидаги Диплом баҳолаш варақаси билан;
- Парвозлар маълумот хизмати диспетчери лавозимига номзодлар учун ИКАО шкаласи бўйича инглиз тилини билиш 3-даражали сертификат.
Танлов босқичма-босқич амалга оширилади:
- номзодларни рўйхатга олиш
- брифинг ўтказилиши
- назарий билим ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини текшириш;
2025-йил 11-ноябргача веб-сайтдаги шаклни тўлдирмаган шахслар 12-ноябрда бўлиб ўтадиган саралаш жараёнида иштирок эта олмайди.
Quyidagi shaklni to'ldiring, rezyumeingizni (pdf, rar, zip, doc shaklda) yuklashni unutmang.