Yuklanmoqda...

“Ўзаэронавигация” Маркази ДУК Наманган, Андижон ва Қарши ҳудудий бўлинмалари Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш учун танлов эълон килади

None Сменный график

Ish tavsifi

Жорий йилнинг 12-ноябр куни “Ўзаэронавигация” Маркази ДУК дирекциясида таълим муассасалари битирувчиларини Наманган, Андижон ва Қарши ҳудудий бўлинмалари ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери лавозимига ишга қабул қилиш мақсадида танлов ўтказилади.

Malaka talablari

Номзодларга бўлган талаблар:

• 21 ёшдан кичик бўлмаслиги;

• жисмонан соғлом ва конструктив фикрлай оладиган

• Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

• ўзбек, рус ва инглиз тилларини билиши;

•“Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш” кундузги йўналиши бўйича таълим дипломи бўлиши;

• ИКАО шкаласи бўйича 4-даражада инглиз тилини билиш сертификати бўлиши.

 

Изоҳ: Хорижий олий билим юртини тугатганлиги тўғрисида диплом тақдим этилган тақдирда, қўшимча равишда хорижий дипломни нострификация қилиш жараёнидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни, шунингдек, унинг ижобий жавоби билан тақдим этилиши керак.

 

Рўйхатдан ўтиш жараёнини якунлаш учун номзод (https://hr.uzaeronavigation.com/) веб-сайтга кириб, иш ўрнини танлаб, анкетани тўлдириши ва қуйидаги ҳужжатларни юклаши керак:

- Шахсни тасдиқловчи ҳужжат;

- Билим юртини тугатганлиги тўғрисидаги Диплом баҳолаш варақаси билан;

 - Ҳаводаги ҳаракатни бошқариш диспетчери мутахаассислиги учун, ИКАО шкаласи бўйича инглиз тили 4-чи даражадан паст бўлмаган сертификати;

 

Танлов босқичма-босқич амалга оширилади:

- номзодларни рўйхатга олиш

- брифинг ўтказилиши

- назарий билим ва мантиқий фикрлаш кўникмаларини текшириш;

- диспетчерлик тренажорида (симулятор) амалий кўникмаларни синаб кўриш

 

 2025-йил 11-ноябргача веб-сайтдаги шаклни тўлдирмаган шахслар 12-ноябрда бўлиб ўтадиган саралаш жараёнида иштирок эта олмайди.

Ishga ariza topshirish

Quyidagi shaklni to'ldiring, rezyumeingizni (pdf, rar, zip, doc shaklda) yuklashni unutmang.

Ish haqida umumiy

E'lon qilingan sana: 28-Oktabr, 2025-yil 10:55

Tajribasi: None

Bandlik turi: Сменный график

Yosh chegarasi: None

Manzil: None

Tugash muddati: 11-Noyabr, 2025-yil

HHTe bo'yicha Boshqarma